Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, муассаса ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди.

Рейтинг белгилашда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматларининг фаолияти ўрганилди. Баҳолаш 4 та – юқори, ўрта, қониқарли ва паст даражада тоифаларига ажратилди. 14 нафар матбуот котиби (7,3%)нинг иш натижалари юқори, 97 нафари (49,7%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 76 нафари (38,4%)ники қониқарли, 9 нафари (4,6%)нинг фаолияти паст даражада деб топилди. 11 нафар матбуот котиби лавозими вакант бўлгани ёки 6 ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади.
Наманган вилояти шаҳар ва туман ҳокимликлари ахборот хизматлари рейтингида Чортоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Умматов Расулбек Рустамжонович фаолияти 78,6 балл билан учинчи ўринда эканлиги қайд этилди.





