Ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Улар Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинаси ҳисобланади. Зеро, янги Ўзбекистон ёшлари – келажагимиз пойдеворидир.

Чортоқ туманидаги 57 та маҳаллада ёшлар етакчилари ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. “Сарой” маҳалласида ўтказилган фестиваль доирасида секторлар раҳбарлари томонидан ёшлар етакчиларига иш унумдорлигини янада ошириш учун замонавий планшетлар топширилди.





