Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сонли қарори ижроси юзасидан Чортоқ тумани “Навбаҳор” маҳалласи ёшлар етакчиси ташаббуси билан шу ҳудуддаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Маҳалла ёшларининг бир куни" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ёшлар ишлари агентлиги, маданият, маънавият ва маърифат маркази, миллий гвардия қўриқлаш бўлими, "Ватанварвар" ташкилоти, 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, ХТБ, БЎСМ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирга бевосита секторлар раҳбарлари бош-қош бўлишди.
Кўтаринки руҳда ўтган фестивалда сўз олганлар эртанги кун эгалари учун яратилган имкониятлар ҳақида тўхталдилар. Кўргазмали ҳарбий чиқишлар, бадиий намойишлар, миллий ўйинлар барчага манзур бўлди. Спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларда ёшлар маҳоратларини синаб кўрдилар. Фестиваль музейга саёҳат билан якунланди.





