Бу ердаги тадбирлар ҳам пресс-тур шаклида давом эттирилди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва алоҳида кўрсатмалари билан тубдан қайта қурилган “Султон Увайс Қароний” мажмуаси рамзий дарвоза, мақбара, масжид, музей, айвон, маъмурий бино ва кутубхонадан иборат. Мажмуадаги  музейда сақланаётган ҳажм жиҳатдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда турувчи Қуръони каримнинг қўлёзма нусхаси меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Жисмоний имконияти чекланган шахсларга туризм хизмати кўрсатишни тарғиб қилишга қаратилган семинар “Туризмда барча учун тенг имконият ва шароитлар” мавзусида  бўлди. “Вилоятдаги тарихий зиёратгоҳлар ва уларда яратилган шароитлар” мавзусидаги матбуот анжуманида иштирокчилар ННТларнинг ютуқлари ва келгуси вазифалари ҳақида маълумот олиш баробарида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, ОАВ, журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.