2022 йил 23 февраль куни “Наманган” туризмни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ассоциацияси томонидан “Инсон қадри учун” номли грант лойиҳаси доирасида Чортоқ туманидаги аҳоли орасида “Сутли булоқ” номи билан машҳур бўлган Биби Наима она зиёратгоҳига пресс-тур уюштирилди.

Султон Увайс Қаронийнинг волидаи муҳтарамаси Биби Наима она мақбараси жойлашган “Сутли булоқ” қадамжоси нафақат республикамизда, балки хорижда ҳам алоҳида ўринга эга обод ва кўркам зиёрат туризми объекти ҳисобланади.
Зиёратгоҳнинг сўлим табиати ва шифобахш булоқлари, бу ердаги маданий мерос объектлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Ушбу пресс-тур жисмоний имконияти чекланган шахсларга туризм хизмати кўрсатишни тарғиб қилишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Султон Увайс Қароний зиёратгоҳига йўл олдилар.





