Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади). Махсус ваколатли давлат органи:

Pўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Аҳолини рўйхатга олиш дастурини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;

Aҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради;

Pўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади;

Pўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди;

Pўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.