Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5048-сонли "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Чортоқ туманидаги "Қорамурт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2.1 км масофага янги ҳаво тармоғини қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳудудда темир бетон таянчлари ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудга қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ҳам ўрнатилади.