2022 йил 14 февраль куни туман ҳокими Анваржон Отаходжаев "Чортоқ агросервис" марказий машина трактор паркида қишлоқ хўжалиги масъуллари билан учрашди.

Мулоқот давомида туман раҳбари бугунги кунда бажариладиган долзарб вазифаларга бирма-бир тўхталди. Жумладан, ғаллани суғориш ва ўғитлаш, техникаларни мавсумга тайёрлаш бўйича масъуларга топшириқлар берилди. Айниқса, сув тақчиллиги сезиладиган бу йилги мавсумда олинадиган ҳосилимиз баракаси ҳозир амалга оширадиган ишларимизга боғлиқ, деди туман раҳбари.