Чортоқ марказий бозори Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида реконструкция ишлари олиб борилиб, кўркам қиёфага келтирилмоқда. Икки қаватли савдо биноси, қўшимча барпо қилинган объектларда қурувчилар қизғин иш жараёни билан банд. Дарвоза ва янги очиқ павильонлар ҳам қурилади.

2022 йил 12 февраль куни туман ҳокими бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қурувчилар ва сотувчи-ю харидорлар билан суҳбатда бўлди. Қурилиш ишларини жадаллаштириш, ер ости пиёдалар ўтиш йўлагидаги сизот сувлар билан боғлиқ муаммони бартараф этиш ва тартибга келтириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.





