2022 йил 11 февраль куни ҳокимлик мажлислар залида ўтказилган навбатдаги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, умумтаълим мактаблари директорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Дастлаб кун тартибидаги биринчи масала - давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган “Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда таълим муассасаларидаги келгуси ишлар ҳақида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев батафсил тўхталди.

Шундан сўнг туман прокурори Абдулбосит Нурматов қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида ахборот берди.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Баҳодир Буматовнинг ҳисоботи 2021 йилнинг 4-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан  амалга оширилган ишлар бўйича бўлди.

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Иқболжон Машрабов 2022 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, сессия кун тартибидан жой олган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси ҳамда хизматларни ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида.

2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурининг ижроси.

 “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги 2639-сонли  қарорининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш ва муҳокама қилиш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, жумладан, электр таъминоти корхонаси, “Наманган сув таъминот” МЧЖ, “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиаллари, ободонлаштириш бошқармаси, туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашининг 2021 йил 18 декабрдаги 154-сонли хати тўғрисида.

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 9 ойлик ижроси, 2018 йил 5 июнь кунги видеоселекторда шаҳар ва туманлар бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича берилган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5283-сонли Фармони ижросига мувофиқ ва 2021 йил 5 июнь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳақида.

2021 йил жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни  молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида.

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш ҳақида.

Ер участкаларини туман ҳокимлиги заҳира ер фондига олиш бўйича.

Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий  комиссияларни янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4884-сонли қарори ижросини таъминлаш  мақсадида Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси номенклатурасига киритилган лавозимларга танлов ўтказиш бўйича комиссиясининг қарори билан халқ депутатлари туман Кенгашига тавсия этилган бўш турган директорлик лавозимларига  муносиб номзодларни  тасдиқлаш ҳақида.

Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2022 йилга белгиланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 6166-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 5132-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида.

Юқоридаги масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари – Абдулҳамид Деҳқонов, Исломжон Одилов, Носиржон Риззаев, Дилафрўз Ҳамрохўжаевалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.