Куни кеча Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаевнинг экологик ҳолатни яхшилаш, маҳаллаларнинг тозалиги ва ободлигини таъминлаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш борасидаги ишлар юзасидан мурожаати телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинди.

Тумандаги таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ушбу видеомурожаат намойиш этилиб, унинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда. Жумладан, Чортоқ туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бӯлими ходимлари томонидан ана шундай тарғибот тадбирларидан бири 24-мактабда ташкил этилди.