Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3 февралдаги 22-сонли фармойиши ижроси доирасида тузилган "Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Чортоқ туман Кенгаши"нинг дастлабки йиғилиши ўтказилди.

Унда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев жорий йил 28 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мактаб таълимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва бу устувор вазифаларни амалда ижросини таъминлаш масаласига атрофлича тўхталиб ўтди.

Кенгаш ҳузуридаги ишчи гуруҳ ва мобиль методик гуруҳи аъзолари иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишда лидерлик қобилиятига эга раҳбарларни тайёрлаш, таълим сифати ҳамда кадрлар сифат таркибини ошириш каби бир қатор масалалар юзасидан фикрлар билдирилди. Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев Кенгаш раиси сифатида Кенгаш аъзолари олдида турган вазифаларни белгилаб берди. Ҳар ойда икки марта Кенгаш йиғилишини ўтказишга ва ўрганиш натижаларини таҳлил қилиб боришга келишиб олинди.