Бугунги кунда 8000 бош бройлер жўжалар парвариши билан шуғулланаётган Абдулло Ҳамроев Чортоқ тумани 2-сектор ҳудудидаги Саркор маҳалласи Идрок кўчаси 1-уйда истиқомат қилади. Бу ҳамюртимиз нафақа ёшида бўлишига қарамасдан паррандачилик йўналишида тадбирокорликни йўлга қўйди. Ҳовлисида хонаки товуқларни ҳам кўпайтирмоқда.

Унинг гўшт йўналишидаги зотдор жўжаларнинг озуқаси учун кредит сўраб қилган мурожаати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов бошчилигида ҳоким ёрдамчиси ва Агробанк туман филиали ходимлари иштирокида жойида ўрганилди. Ўрганиш давомида ишчи гуруҳ томонидан билдирилган таклиф тадбиркорга маъқул келди. Унга оилавий тадбиркорлик йўналишида 30 млн сўмгача бўлган миқдорда кредит маблағи ажратиб бериладиган бўлди.





