Янги барпо қилинаётган кўп қаватли барча қулайликларга эга замонавий турар-жой бинолари аҳоли учун муносиб турмуш шароитини таъминлаши баробарида Чортоқ тумани кўркига кўрк қўшади.

Наманган-Чортоқ автомобиль йўлининг туман марказига киравериш қисмида “Осиё” МЧЖ томонидан 7,9 ва 12 қаватли еттита турар жой биноси қурилмоқда. 440 хонадондан иборат бу биноларнинг биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари учун мўлжалланган.
Бу ерда болалар ва кексалар дам олиш майдонлари, автотураргоҳ, ер усти ўтиш йўлаги, хиёбон ҳамда бошқа инфратузилма иншоотлари барпо этилиб, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратилади.





