Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан бугун тиббиёт бирлашмаси томонидан Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад меҳнат жамоаларида ишчанлик муҳитини яхшилаш, ходимлар саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.
Сайёр кўрик давомида УЗИ, ЭКГ, клиник лаборатория (қон таҳлили), терапевт, кардиолог, эндокринолог, отоларинголог ва бошқа йўналишдаги мутахассислар томонидан тиббий таҳлиллар ўтказилди. Ўзаро мулоқотларда зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Бу саъй-ҳаракатлар ҳозирги коронавирус пандемияси даврида касалликларнинг олдини олиш ва уларни профилактика қилиш, эрта аниқлаш, тўғри ташхис қилиш ва даволашда муҳим аҳамиятга эга.





