Азалдан китобнинг қадр-қиммати ҳамиша улуғ бўлган. Китоб инсон учун энг яхши маънавият манбаси саналган. 2022 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИда аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллага китоб улаш!” лойиҳаси доирасида Чортоқ туманида

секторлар кесимида маҳалла фуқаролар йиғинларига 3000 га яқин бадиий адабиётлардан иборат китоблар тўплами улашилди.

Хусусан, туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, Чортоқ туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси мутасаддилари иштирокида Дамариқ, Саркор, Комиллик, Бешкапа МФЙларига китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад тумандаги 57 та МФЙни замонавий адабиётлар билан бойитиш ва маҳалла аҳлига маърифат улашиш.