Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ҳамда Наманган вилояти ҳокими томонидан пресс-тадбирлар режаси тасдиқланган. 2022 йил 1-чораги учун мўлжалланган ушбу медиа режага асосан 31 январь куни

туман давлат солиқ инспекциясида “Чортоқда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий солиқларни тўлаш муддатлари, янги иш ўринлари яратиш” ҳамда “Туманда экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, дарахтларни кесиш, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзуларида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ҳокимлик ахборот хизмати томонидан ташкил этилган анжуманда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Расулжон Жўрабаев ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Рустамжон Раҳмоновлар тадбир иштирокчиларига мавзу юзасидан ахборот бердилар. Тадбирда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоблар олдилар.