Ижтимоий тармоқларда Чортоқдаги 29-мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари томонидан эълон қилинган мурожаат ўрганилди.

Туман халқ таълими бўлимининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3931-сонли қарорининг 10-бандига мувофиқ тумандаги умумтаълим муассасалари директорларидан мактаб ерларини ўзбошимчалик билан бегоналаштирмаслик юзасидан кафолат хатлари олинган. Ўрганиш давомида фуқаро М.Тохиров томонидан 3х10 кв.метр майдонга ёрдамчи бино қуриб олингани аниқланган ва мактаб директори бу қурилмани буздириб ташланиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Умумтаълим мактабларининг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарларини вазифага тайинлаш ва озод этишга туман халқ таълими бўлими мудири ваколатли ҳисобланади. Ҳазратишоҳдаги 29-мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари М.Икрамов узрли сабабга кўра мактабда фаолият юритмаяпгани учун ушбу вазифа вақтинча бошқа кишига юклатилган. М.Икрамов билан ХТБ мудири томонидан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмаган.