2022 йил 24 январь куни Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев тумандаги 57 та маҳалладаги янги тайинланган ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Секторлар раҳбарлари иштирок этган учрашув аввалида


туман раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталди. Қарорда белгиланган вазифалар ва имтиёзларни бандма-банд тушунтириб берди.
Шундан сўнг ёшлар етакчиларининг таклиф ва ташаббуслари билан қизиқди. Уларни саволларига жавоб бериб, ҳеч бир масала эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади. Бир тану бир жон бўлиб сидқидилдан меҳнат қилишга, кўпроқ ўқиб-ўрганишга, тинимсиз изланишга чорлади.





