Туман марказидаги бозорда жаҳон банки лойиҳаси асосида кенг кўламда  қурилиш-таъмирлаш  ишлари  амалга  оширилаётган боис ҳозирда   савдо-сотиқ  ишлари   вақтинча  бозор  ташқарисида   амалга  оширилмоқда.  Бунинг натижасида   транспорт қатнови  ҳамда  пиёдалар  ҳаракатида  ноқулайликлар   юзага келмоқда.  

Бу  вазият ҳам  атрофлича  ўрганиб  чиқиб,  юзага  келиши мумкин бўлган фавқулодда  вазиятларни  бартараф  этиш бўйича масъулларга  муҳим  топшириқлар  берилди. Кейинги масалага келадиган бўлсак, мурожаатда кўрсатилган оқава сув тизимидаги очиқ қопқоқлар билан боғлиқ муаммо бартараф этилди.