– Кейинги йилларда Чортоқ туманидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, - деди туман қурилиш бўлими бошлиғи Оқилжон Соттибоев. Бундан кўзланган асосий мақсад иқтисодий-ижтимоий соҳаларда тараққиётни таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдир. Жамоамиз аъзолари ҳам бунга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Пудратчи ва лойиҳачи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш диққатимиз марказида турибди.

Эътиборингизга тақдим этилаётган  видеороликда Чортоқ тумани “Боғ” маҳалласи ҳудудида қурилаётган 7 та 440 хонадондан иборат 7-9 ва 12 қаватли 1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ўз ичига олган замонавий уй-жойларнинг яқин келажакдаги ҳолати акс этган. 1,8 гектар ер майдони ажратилиб, дастлабки 2 та 9 қаватли уйнинг пойдевори қурилмоқда. Умумий лойиҳа қиймати 120 миллиард сўм бўлган бунёдкорлик ишлари "Осиё" МЧЖ томонидан бажарилади. Ҳозирда ушбу йирик объектда 50 нафар қурувчи-мутахассислар меҳнат қилмоқда.

Наманган-Чортоқ автомобиль йўлининг туманга киравериш қисмида кўп қаватли уй-жойларни ўз ичига олган ушбу шаҳарча ҳудудида болалар ва кексалар дам олиш майдонлари, автотураргоҳ, ер усти ўтиш йўлаги, хиёбон ва бошқа қурилмалар барпо этилиши режалаштирилган.