2022 йил 11 январь куни Уйчи туман маданият марказида Республика ишчи гуруҳи томонидан Уйчи, Чортоқ, Учқўрғон туманлари фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ахрор Мансуров, Уйчи, Учқўрғон туманлари ҳокимлари Шуҳрат Мусаев, Жаҳонгир Риззаев, Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умрзоқовлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ҳуқуқий идоралар раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва тегишли тартибда назоратга олинди, айримларига шу ернинг ўзида ечим топилди. Ногиронлик аравачаси бўйича қилинган мурожаатлар қаноатлантирилди.
Сайёр қабул давомида Уйчи, Чортоқ, Учқўрғон туманлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан бўш иш ўринларининг "Меҳнат ярмаркаси", маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.





