Чортоқ туманида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаларини ташкиллаш ишлари назоратга олиниб, давом эттирилмоқда. Туман марказида ташкил этилаётган савдо ярмаркаларида кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда.

Савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, сабзавотлар, гўшт, ёғ, гуруч, тухум ва бошқа ноз-неъматлар билан тўлдирилмоқда.





