2022 йил 8 январь куни Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари Хуршидбек Жалолов Чортоқ туманида бўлиб, аҳолини ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, узлуксиз иш олиб борадиган штаб фаолияти, тиббиёт бирлашмасида яратилган шароитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаларининг ташкил этилиши билан танишди.

Ўрганиш давомида аҳолини арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва захирани шакллантириш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.





