2022 йил 7 январь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан навбатдаги онлайн шаклда "Сиёсий (Маърифат) соати" ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ходимлари ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган мазкур ўқувда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида тушунчалар беришмоқда. Хусусан, Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:

“Янги Ўзбекистонинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”;

“Тизимли фикрлаш: тамойил ва технологиялар”;

Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти).