Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 69-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилноза Мадраҳимова (у аввал Чортоқ туманидаги 35-мактабда ҳам ишлаган) Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ миқёсида ўтказилган “Йил педагоги-2021” ҳамда “Энг ёш олим-2021” халқаро илмий-амалий онлайн мақолалар кўрик-танловида “Таълимга оид инновацион ёндашувлар” йўналиши бўйича ғолиб бўлиб, “Халқаро тоифадаги ўқитувчи” мақомини қўлга киритди.

“Бу ютуқларга эришишимда туман халқ таълими бўлими, мактаб жамоаси ва барча устозларимга, шулар қаторида илмий раҳбарим, чортоқлик олим, профессор Носиржон Улуқовга мингдан-минг раҳмат айтаман”,-деди Дилноза Мадраҳимова.





