Чортоқ туманида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 декабрдаги “Фавқулодда вазиятларининг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли қарори ижроси доирасида секторлар кесимида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,

туман ҳокимлиги, ИИБ, ФВБ, коммунал хизмат кўрсатувчи ва бошқа дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолини содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳолатлардан огоҳ этиш, ботулизм, ис газидан захарланиш, ёнғин, чақнаш каби фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш борасида мунтазам равишда профилактик рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Бугун буюм бозори ҳудудида ва бошқа объектларда тегишли мутахассислар иштирокида олиб борилган ўрганишлар давомида тадбиркорлик субъектларига қўшимча йўриқномалар берилди, огоҳлантириш хатлари олинди. Қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, дуд бўронларни тозалаш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини шай ҳолатга келтириш зарурлиги таъкидланди. Электр, газ баллондан фойдаланиш ва бошқа ҳолатларда камчиликлар аниқланиб, бартараф этилди.
Тадбир давомида фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими, полковник Абдулҳамид Ҳакимов ишчи гуруҳлар фаолияти юзасидан ўзининг керакли тавсияларини берди.





