Ассалому алайкум азиз юртдошлар, қадрли чортоқликлар!
Янги йил байрами ҳар доим ҳаётбахш умидлар, янги ташаббуслар рамзи бўлган. Мана шу қувончли дамларда Сизларни кириб келаётган янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этаман.

Жорий йил туманимиз учун баракали ва омадли келди. Муҳтарам Президентимиз томонларидан яратиб берилаётган шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, ҳар бир йўналишда белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Бунга ҳисса қўшган барча-барчага, жумладан, нуроний отахону онахонларимиз, фахрийлар, шифокорлар, ўқитувчи ва мураббийлар, ижодкор-зиёлилар, шижоатли ёшларимиз, қурувчи-муҳандислар, маҳалла раислари, йўлчилар, хуллас, барча соҳа вакилларига ўзимнинг чексиз эҳтиромим ва миннатдорлигимни билдираман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилайман. Юртимизнинг тинчлиги, осмонимизнинг мусаффолиги бардавом бўлсин.
Янги йил барчамизга қутлуғ келсин!





