2021 йил 22 декабрь куни Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев бир гуруҳ ана шундай ёшлар билан учрашди. Иқтидорли фаол ёшлар келажак лидерлари ҳисобланади. Чортоқ туманида ҳам бундай ёшлар талайгина. Улар бугун ўз ташаббуслари ва интилишлари билан катта кучга айланиб боришмоқда.

Ёшлар форуми доирасида ўтказилган самимий суҳбат давомида уларнинг орзу ниятлари, таклифлари билан ўртоқлашди. Мавжуд имконият ва шароитлардан фойдаланган ҳолда мақсад сари интилишга, қайси соҳада бўлмасин, етук кадр бўлиб, хизмат қилишга чақирди. Бу йўлда уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ҳаёт ва иш тажрибаси, раҳбарлик масъулияти, унга муносиб бўлиш ҳақидаги фикрлари ҳам ёш лидерлар учун маҳорат мактаби бўлди.