Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча бўлимларда ишловчи ишчи ходимларининг хар ойлик иш хақиларидан Мехат кодексининг 164-моддасига асосан қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъий назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.

Жумладан;Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун.Суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун.Иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади;Ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун.

Ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, юқорида кўрсатилган холатлардан ташқари иш хақидан ихтиёрий ушланмалар ишловчи ходимларнинг ўз ташабуслари ва хохишлари (аризалари) асосида иш хақидан ушлаб қолинади.

❗️53- оила поликликасида фаолият олиб борувчи ходимларнинг иш хақилардан махаллий газета ва журналларга обуна учун иш хақидан ушламалар ходимларниг аризалари асосида, ихтиёрий тарзда амалга оширилганлиги аниқланди.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасиАХБОРОТ ХИЗМАТИ