Чортоқ туманида юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил этилиб, уларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

2021 йил 21 декабрь куни туман ҳокимлигида ташкил этилган қабул ҳам айни йўналишдаги ишларнинг узвий давоми бўлди. Уй-жой, кредит ажратиш, ер муносабатлари, моддий ёрдам, кадастр билан боғлиқ ва бошқа масалалардаги 59 та мурожаатнинг 46 таси жойида ҳал этилди, 11 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди, 2 та ўрганиш ва маблағ талаб этадигани туман ҳокими томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.