Одилжон Мирзаакбаров, Чортоқ туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи:

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқларини, жумладан, тадбиркорлик субъектларини узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар фаолиятини қайтадан тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади идора ва ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2021 йил январь-ноябрь ойлари  якуни билан ўтган йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 106,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 104,3 фоиз, пудрат ишлари 123,7 фоиз, чакана савдо айланмаси 106,9 фоиз ва жами хизмат ҳажми 121,8 фоизни ташкил этмоқда.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари улуши 1 177,0 минг сўмни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6 833,3 минг сўмни, пудрат ишлари 1 659,6 минг сўмни, чакана савдо айланмаси 2 535,1 минг.сўмни ва хизмат ҳажми 2 999,2 минг сўмни ташкил этади.

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўйича ўз вақтида қабул қилинган Фармон ва қарорлар доирасида иш ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари, фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари “Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви” мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Туманда тадбиркорлик субъектларини яанада яхшилаш ва тадбиркорлик субъектларини икки баробарга ошириш юзасидан кўрилаётган чоралар натижасида жорий йилнинг ўзида 383 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди ҳамда туманда фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сони 1 676 тага етказилди.

Жорий йил давомида жами 4 519 нафар фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига 130,5 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан, 2 284 нафар фуқарога 54,4 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиб, бунинг ҳисобига 2 284 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

Камбағалликни қисқартириш масаласи:

Туманда 2020-2021 йилларда жами “Темир дафтар”га жами 2 009 та оила ва уларнинг 9 134 нафар аъзолари 3 105 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари рўйхатлари  шакллантирилди.

Бугунги кунга қадар 3 105 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни ишга жойлаштирилдиёки режага нисбатан 100фоиз фуқароларни бандлиги таъминланди.

Ўтган йиллар давомида 2 009 та оилаларга 2,9млрд.сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди. Туман Кенгаши қарорларига асосан “Темир дафтар” дан 1 992та (99,2%) оилалар ва уларнинг 3 105нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари бандлиги таминланиб  дафтардан чиқарилди.

2021 йилда “Темир дафтар”да турганлардан кредит маблағларини рад этган,  тўлов қобилияти мавжуд бўлмаган оилаларни тўловчанлигини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 139,8 млн. сўм маблағ ажратилиб 22 та оилаларга 330 бош парранда, 2,2тонна озуқа маҳсулотлари ва 22та товуқ қафаслари  тарқатилди

Йил давомида ўрганишлар ўтказилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонига биноан туманда янгидан 451 та (оила аъзолари 1 921 нафар) 18 ёшга тўлмаган болалари бўлган эхтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилди ва уларга 433,5млн.сўмбир марталикмоддий ёрдам маблағлариажратилди.

Туманимизда “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди ва туман штаб ташкил этилди. Туманда мавжуд 57 та маҳалла фуқаролар йиғинларига тумандаги барча иқтисодий комплекс ходимларидан 19 нафар ҳамда тижорат банкларидан 57 нафар, жами 76 нафар масъул ходимлар бириктирилди.

Маҳаллаларни белгиланган 3 бўғинли тизим асосида иш ташкил этиб тумандаги 34 580 та ҳонадонлар тўлиқ ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида 4 610 та муаммолар аниқланди. Жами аниқланган муаммоларнинг бугунги кунга қадар 4 560 таси (98,9 фоиз) бартараф этилди.

Тумандаги тижорат банклар томонидан Махаллабай ишлашда аниқланган кредит олиш истагини билдирган 1 495 нафар фуқароларнинг барчасига “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида 28,8 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Мисол учун: 1-сектор ҳудудидаги Кесканёр МФЙ, Ўзбекистон кўчасида истиқомат қилувчи Абдураҳманова Дилфуза Тохировнага Агробанк томонидан чорвачилик учун 31,9 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди.

2-сектор ҳудудидаги Бештол МФЙ, Янги хаёт кўчасида истиқомат қилувчи Улуқханов Абдупаттоҳ Абдумутал ўғлига хонадонида чорвачиликни ташкил этиш учун Агробанк томонидан 32,3 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди.

1 060 нафар ишлаш истагини билдирган фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Мисол учун: 1-сектор ҳудудидаги Дамариқ МФЙ, Наврўз кўчасида истиқомат қилувчи Файзуллаева Махфуза Аъзамжон қизини 8 МТМга психолог вазифасига ишга жойлаштирилди.

2-сектор ҳудудидаги Наврўз МФЙ, Чортоқ кўчасида истиқомат қилувчи Эшондедаева Зебохон Ғанижон қизи “Уз текс” Чортоқ филиалига тикувчилик йўналишига ишга жойлаштирилди.

3-сектор ҳудудидаги Ойқирон МФЙ, Эътиқод кўчасида истиқомат қилувчи Абдуллаева Шохсанамхон Рахимжон қизи2-мактабга рус тили ўқитувчиси вазифасига ишга жойлаштирилди.

4-сектор ҳудудидаги Бешкапа МФЙ, Дилдош кўчасида истиқомат қилувчи Убайдуллаев Муроджон Шухратжон ўғли46-мактабга хўжалик ишларига ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, бандликка кўмаклашиш маркази томонидан субсидиялар ажратилиши натижасида 368 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланди.

Жумладан, 234 та хонадонлардаги ихчам иссиқхоналар учун 691,1 млн.сўм;

40 та хонадонларга картошка уруғлиги учун 29,4 млн.сўм;

30 та хонадонларга суғориш воситалариучун 73,4 млн.сўм;

30 та хонадонларга суғориш воситалариучун 73,4 млн.сўм;

20 та хонадонларга тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида тадбиркорлик гувохномалари  учун 4,9 млн.сўм;

Зангиобод МФЙ ҳудудида “Ҳазратишоҳ текстиль” МЧЖ томонидан ташкил этилган ишлаб чиқариш кооперативига 30 нафар ишсизларни бандлигини таъминлаш учун 73,5 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Маҳаллабай ишлаш давомида ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудлардаги бўш турган бино ва бўш турган майдонлар хатловдан ўтказилди.

Мисол учун, Туркистон МФЙ ҳудудида пахта қабул қилиш масканига қарашли бўш турган ҳаммом биносида “Форман тайм” МЧЖ томонидан тикувчилик цехи ташкил этилиб, жами 35 нафар ишсиз аёллар бандлиги таъминланди.

Боғистон МФЙ ҳудудидаги Боғистон агрофирмасининг бўш турган биносида “Боғистон мега текстил” МЧЖ томонидан тикувчилик цехи ташкил этилиб, 25 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Маҳаллаларнинг ўрганиш натижасида 57 та МФЙларнинг барчасига иқтисодий ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, МФЙларнинг ўсиш нуқталари ишлаб чиқилди.

Мисол учун: Оромгоҳ МФЙни уй мехмонхоналари ташкил этишга имкониятлари мавжудлигини инобатга олиб, 24 та хонадонда уй меҳмонхоналар ташкил этилди.

Маълумот учун: Сиҳатгоҳ кўчасидаги Ариббаева Гулхумор хонадонида 8 кишилик, Азаматов Усмонжон хонадонида 10 кишига мўлжалланган уй мехмонхоналари ташкил этилди.

Ҳазратишоҳ, Зангиобод, Тўриқ ва Боғистон МФЙларни қора ғайноли етиштириш соҳасига ихтисослаштирилди.

Мисол учун: Ҳазратишоҳ МФЙ ҳудудидан Юртдош кўчасидаги Саттаров Икромжон хонадонида 15 сотих, Қамбаров Исомиддин хонадонида 12 сотих майдонда қора ғайноли етиштириш ташкил этилди.

Шунингдек, Ҳазратишоҳ МФЙ ҳудудида “Бобуржон Жавоҳир Соҳибжон” фермер хўжалиги томонидан қуввати 400 тонналик музлаткичлик омборхона ташкил этилган. Лойиҳа қиймати 1,0 млрд. сўм, шундан, 20 минг доллар БМТ грантини ютиб олган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 6 нафар иш ўринлари яратилди.

Тумандаги Ўрикзор МФЙ ҳудудида 2021 йилда3 7 та хонадонларда иссиқхоналар ташкил этилди.

Мисол учун, Ўзбекистон кўчасида яшовчи Мирзааҳмедов Элмурод хонадонида 2 сотих, Умурзақова Нигора хонадонида 2 сотихдан иссиқхоналар қуриб битказиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, бир маҳалла бир маҳсулот тамойили асосида иш ташкил этиб, Кесканёр МФЙда 100 га яқин хонадонларда 2 сотихли ихчам иссиқхоналар қуриб фойдаланишга топширилди.

Мисол учун, Истиқлол кўчасида яшовчи Исақова Хуршида хонадонида 2 сотих, Маматова Ойдина хонадонида 2 сотихдан иссиқхоналар қуриб битказиб фойдаланишга топширилди.