"Менинг президентим” республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Чортоқ туманидаги 5-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Маржона Турғунпўлатова муносиб иштироки учун фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Уйчи, Чуст ва Янгиқўрғон туманидан келган ўқувчилар фахрли ўринларни эгаллаб, мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Эътиборлиси, Маржона 14 нафар иштирокчи қаторида устози билан Самарқанд ва Хива шаҳарларига бепул саёҳат қилади.





