2021 йил 15 декабрь куни Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Сессияни “18-Ласкидон” сайлов округидан депутат Алишер Бўранов олиб борди.

Сессия  президиуми аъзолари, сессия котиби, кун тартиби ҳамда иш регламенти  тасдиқланди.

Кун тартибидаги масала бўйича Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев сўзга чиқиб, Чортоқ туманини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, 2022 йилги режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Кўрилган масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.