“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу тамойилга мувофиқ, Чортоқ туманида ҳам

юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил этилиб, уларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган бугунги қабулда ҳам даставвал айни шу жиҳатга эътибор қаратилди. Бунинг самарасида мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этадиганлари туман ҳокими томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.





