Наманган туманида қишлоқ хўжалигида кузги-қишки агротехник тадбирларни амалга оширилиши, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, вилоят секторлар раҳбарлари, барча туман (шаҳар) ҳокимлари, туман (шаҳар)лардаги секторлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Иштирокчилар дастлаб Нўғайқўрғон маҳалласидаги аҳоли хонадонларидаги томорқаларда етиштирилаётган маҳсулотлар, кўчатчилик, боғдорчилик ишлари билан яқиндан танишишди.
Шундан сўнг "Элита" уруғчилик фермер хўжалигида тикувчилик, қуёнчилик, паррандачилик, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги техникалар кўргазмаси билан яқиндан танишилди.
Бу ерда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш комплекси таркибига кирувчи ташкилот ва муассасалар хонадонбай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш, юртдошларимиз бандлигини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаи яратишга ёрдам бериш механизмларини амалий босқичларини намойиш этдилар.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги семинар иштирокчилари тикувчилик, қуёнчилик, паррандачилик, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги техникалар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.
Чортоқ туманида эҳтиёжманд оилаларни паррандачилик йўналишида тадбиркорликка йўналтириш борасида ташаббус билан чиқиб, “Pegona news” паррандачилик корхонасини ташкил этган ёш тадбиркор Жаҳонгир Абдураимов ҳам кўргазмада фаол иштирок этди.
Миришкор маҳалласининг Бодомзор кўчасида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, хонадонлардаги қўшимча даромад манбаи ҳисобланган йўналишлардаги тажрибалар кўрилди.
Тошбулоқ марказий машина трактор паркида қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумга таёргарлиги билан танишилди.





