Чортоқ туманида "Халқаро ногиронлар куни" муносабати ўтказилган тадбир ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини яна бир амалий ифодаси бўлди.

Тадбирда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирок этиб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди.
Туман ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, маданият, тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан тўкин дастурхон атрофида совғалар улашилгани, концерт дастури намойиш қилингани таклиф этилганларнинг кўнглини тоғдек кўтарди.





