Ер шари аҳолиси кўпайишда давом этяпти, табиий ресурслар захираси муттасил равишда қисқармоқда. Бир томондан глобал экологик муаммоларнинг кескинлашувини кузатяпмиз. Экспертлар вазиятни ўнглаш учун жаҳон иқтисодиётида “яшил тараққиёт” тамойилларини жорий этиш зарурлигини таъкидламоқда. Мазкур ёндашув БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларида ҳам ўз ифодасини топган.

2019 йилда Ўзбекистон “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси”ни қабул қилди. Яқин ўн йилда иқтисодиётнинг барча тармоқларида экологик тоза ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи, самарали энергия манбаларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилган.

Давр ўзгаришларига мутаносиб равишда Чортоқ туманида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти лойиҳаси доирасида “Янги шароитларда аёллар тадбиркорлиги: яшил иқтисодиётни ривожлантиришнинг муаммолари ва имкониятлари” мавзусида семинар тренинг ўтказилмоқда.

Семинарнинг асосий мақсади қишлоқ аёлларининг, жумладан, ёшларнинг яшил ривожланишдаги янги инновацион ғоялардан фойдаланган ҳолда бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бизнесда янги яшил ечимлар ва технологияларни қўллаш борасидаги салоҳияти ва хабардорлигини оширишдан иборат. Иштирокчилар малакали тренерлардан олган билим ва кўникмаларини ўз фаолиятларида қўллаш баробарида бошқаларга ҳам ўргатадилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати