Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.

2021 йил 19 ноябрь куни бўлиб ўтган ўқувда иштирокчиларга Ўзбекистон ҳамда хориждаги муҳим жараёнлар ва бошқа долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан:
Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти: ҳамкорликнинг янги даври;
Ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;
Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари.





