Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Чортоқ тумани Ора ариқ маҳалласи ҳудудида “Маҳалла боғи” барпо этилмоқда. Шу муносабат билан кўргазмали семинар ташкил этилиб, Чортоқ мисолида "Маҳалла боғи" яратишни вилоятимиз бўйича оммалаштириш мақсадида Наманган шаҳри ва барча туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқларига зарур тавсиялар берилди.

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Шуҳратжон Мусаев, Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев бошчилигида ҳашар уюштирилиб, боғ барпо этишдек хайрли ишга киришилди.

Ҳашар давомида тайёрланган ер майдонига қарийб 2 минг туп ҳудуд иқлимига мос манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилди.

Айни кунларда дарахт экиш, кўкаламзорлаштириш доирасидаги долзарб 40 кунлик туманнинг барча маҳаллаларида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати