Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида, ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни ширин-шарбат мевалар билан тўлдиради.
Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди.
Акция доирасида кўчат экиш ишлари Чортоқ туманидаги умумтаълим муассасаларида ҳам тобора кенг қанот ёзмоқда. Чортоқ туманидаги 5-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатида мевали ва манзарали кўчатлар экилди.





