2021 йил 5 ноябрь куни Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Анваржон Отаходжаев олиб борди.

Сессия котиби, кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги 4102-сонли қарорини туманда ижросини таъминлаш ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Шундан сўнг туман ички ишлар бўлими бошлиғи Отабек Жабборовнинг 2021 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар  бўйича ҳамда туман молия бўлими бошлиғи Дилмурод Вахабовнинг Чортоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағларини йўналтириш ҳақидаги ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Чортоқ туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил III-чорагида   амалга оширган ишлари ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 февралдаги  “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармони, 2021 йил 31 майдаги "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5132-сонли қарорининг туманда ижро этилиши тўғрисидаги масалалар сессия кун тартибидан ўрин олди.

Чортоқ туман газ таъминоти филиали раҳбари Раҳимжон Ҳайитов “Чортоқ тумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳамда туман ирригация бўлими раҳбари Анваржон Файзиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Жаҳон банки иштирокида “Фарғона войдийсида сув ресурсларини бошқариш “Фаза-2” лойиҳаси тўғрисида”ги 3282-сонли қарори ижроси доирасида бажарилаётган ишлар тўғрисида ўз ахборотларида батафсил тўхталдилар.

Шунингдек, сессия якунида  туман ҳокимининг Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиялари оралиғида қабул қилган айрим қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Депутатлардан Дилафруз Ҳамрахўжаева, Жасурбек Бурҳанов, Абдулҳамид Деҳқановлар сессия кун тартибидаги масалаларга ўз муносабатларини билдирдилар.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати