2021 йил 2 ноябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлардан келиб чиқиб,

Чортоқ туманида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида 1 млн. 265 минг туп каштан, лола дарахти, оқ қайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павлония, терак ва бошқа манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларни экиш режалаштириб олинди. Дарахт кўчатларини экишда туман ҳокимлиги мутасаддилари, ободонлаштириш бошқармаси ишчилари иштирокида автомобиль йўллари бўйлари, ижтимоий соҳа объектлари, маданият, спорт ва туризм ҳамда маҳалла ички ҳудудларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугуннинг ўзида ҳашар уюштирилиб, 3 та ҳудудда каштан, арча ва япон сафораси кўчатлари ўтқазилди.
Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.





