Рахматулло Паттаев Наманган вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси Чортоқ тумани масъул ходими этиб тайинланди. Рахматулло Абдуғаниевич Паттаев Абдуғаниевич 1973 йили Чортоқ туманида туғилган. 1995 йили Наманган саноат технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги: муҳандис-муаллим. У меҳнат фаолиятини 1994 йилда Чортоқ тумани ХХИКТК ишлаб чиқариш бўлими иқтисодчиси сифатида бошлаб, 2018 йилгача турли лавозимларда ишлаган.
2018-2021 йилларда Чортоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ички йўл бўлими бошлиғи, бош мухандис, директор лавозимларида фаолият юритган.
Рахматулло Абдуғаниевич Паттаев Наманган вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси директорининг 2021 йил 1 ноябрдаги 35-сонли буйруғи билан дирекциянинг Чортоқ тумани масъул ходими этиб тайинланди.





