"NAMANGAN TEMURBEKLARI" МЧЖ нодавлат таълим муассасасининг Чортоқ туманидаги мактабларда ташкил этилган ҳарбий спорт синфлари тарбияланувчиларининг “Тантанали ваъда” маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар бундай тўгараклар олий ҳарбий билим юртлари учун муносиб номзодларни тайёрлаб беришга, ёшларни мард ва жасур, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилишини таъкидладилар. Маросимда ўқувчилар яхши билим олиш, жисмоний маҳоратини ошириб бориш ва Ватанимизга содиқ фарзанд бўлишга тантанали ваъда бердилар. Улар қисқа вақтда эгаллаган билими, сафда юриш кўникмасини кўргазмали чиқишлари орқали намойиш этдилар.