Чортоқ туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, маданият бўлими ҳамкорлигида “Мен сайловда қатнашаман” хештеги остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида ўтказилган юриш марафони туман марказидаги ёзги томошагоҳда ёшлар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.






