Вазирлар Маҳкамасининг 2021йил 9 сентябрдаги "Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги 562-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида асосий олимпиаданинг 2-туман босқичлари 11-18 октябрь кунлари ўтиши белгиланган. Бугун Чортоқ туманидаги 53-ДИУМ да 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида "математика" йўналиши бўйича фан олимпиадасига старт берилди.

Фан олимпиадасида 254 нафар ўқувчи иштирок этаётган бўлиб, вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими методисти О.Боймирзаев ва холислар иштирокида тест саволлари муҳрланган эканлиги ошкоралик тамойиллари асосида кўриб чиқилди. Олимпиада иштирокчиларига тест саволлари тарқатилди.





