2021 йил 9 октябрь куни “Кексалар ҳафталиги” доирасида Чортоқ тумани ҳокимлиги, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамда туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши ҳамкорлигида Султон Увайс Қароний ҳамда Биби Наима она зиёратгоҳларига саёҳат уюштирилди.

Қадамжога узоқ йиллар турли соҳаларда самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож, якка-ёлғиз отахон ва онахонлар олиб келиниб, ушбу зиёратгоҳнинг тарихи, бу ерда сўнгги йилларда олиб борилган улкан бунёдкорлик ишлари, зиёратчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди. Зиёратгоҳнинг сўлим табиати ва шифобахш булоқлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Тўкин дастурхон ёзилиб, ушбу даргоҳдан ўтган барча инсонлар ва мажмуани обод бўлишига хизмат қилган мутасаддиларнинг ҳақларига дуо қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати