Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу ўқувда туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, туман ҳокимлигининг бўлимлари бошлиқлари иштирок этдилар.

"Сиёсий-маърифат соати"да бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилди.

Жумладан:

Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти);

Муддатидан олдин овоз бериш тартиби;

Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иштироки.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув соати Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube даги расмий саҳифаси орқали берилмоқда.