2021 йил 8 октябрь куни “Uz Tex Group” МЧЖда Чортоқ туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда 23 та корхона ва ташкилот 627 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Меҳнат ярмаркасига 200 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар ҳамда иш жойига эга бўлмаган ишсизлар, ишсиз ёш оилалар, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган фуқаролар жалб этилди. Уларнинг 12 нафари Чортоқ Архитект Қурилиш МЧЖга, 52 нафари “Uz Tex Group” МЧЖга, 2 нафари “Газ Таъмир Пардоз” МЧЖга ва бошқа фаолият кўрсатаётган тумандаги ташкилотларга доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 23 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қабул қилинди, 28 нафар фуқарога бўш иш ўринларида белгиланган имтиёз ва кафолатлар ҳамда меҳнат қонунчилиги юзасидан маслаҳатлар берилди. Тадбирда туман тижорат банклари томонидан 35 нафар фуқароларга кредитларнинг афзалликлари бўйича тушунтириш берилди.





